1

Бишкек саммити ШҲТ жараёнида яна бир марра нуқтаси бўлади

ДУНЁ 13.06.2019, 13:47
Бишкек саммити ШҲТ жараёнида яна бир марра нуқтаси бўлади

ШҲТ жаҳон иқтисодиёти тараққиётига кўп томолама изчил ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш орқали ҳисса қўшмоқда.

Жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибига кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари устувор йўналишлар сифатида киритилган. Муҳим воқеа арафасида хитойлик ҳамкасблар билан биргаликда “Шанхай руҳи”ни ривожлантириш бўйича тайёрланган туркум материалларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзининг 18 йиллик санасини Қирғизистон пойтахти Бишкекда нишонламоқда. Ўтган вақт мобайнида мазкур ташкилот барқарор ва соғлом руҳда ривожланди.

ШҲТнинг илк олти аъзоси — Хитой, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан кейин 2017 йилда яна икки мамлакат — Ҳиндистон ва Покистон қўшилди. Ҳозирги вақтда ШҲТда 8 та аъзо-давлат, 4 та кузатувчи-давлат ва 6 та мулоқот учун ҳамкор-давлат фаолият юритмоқда. Ўз фаолиятининг 18 йили давомида ушбу ташкилот жуғрофий ва аҳоли сони жиҳатидан дунёдаги энг йирик тузилмага айланиб, Евросиёнинг бешдан уч қисмини ва дунё аҳолисининг қарийб ярмини қамраб олди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолияти йўлга қўйилганидан буён Хитой билан бошқа ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси 20 баробар ортиб, 2018 йил якунлари бўйича 12 миллиард АҚШ долларидан 255 миллиард АҚШ долларига етди. Ташкилотга аъзо давлатларнинг ялпи ички маҳсулотини дунё мамлакатлари билан қиёслаганда20 фоиздан ошади.

ШҲТ бундай муваффақиятга қандай эришди? Жаҳон оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, ташкилотнинг мисли кўрилмаган даражада ривожланишига асос “ҳамкорлик” деган калит сўзининг мавжудлигидир. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро майдонда мультилатерализм — ташқи иқтисодий муносабатларнинг ҳимоячиларидан бирига айланди. Унинг механизмлари ҳар бир мамлакатга барча шериклар билан муносабатларда тенг имтиёзларга эга бўлиш имконини бераётир. Айнан ШҲТ билан алоқаларни йўлга қўйиш давлатларнинг янада гуллаб-яшнаши ва жозибадорлигини оширишга кўмаклашмоқда. Мисол учун, узоққа боришга ҳожат йўқ: 18 йил ичида Хитой дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиётга эга мамлакатга айланди, Россия ўз миллий иқтисодиётининг қайта тикланиши учун аниқ тенденцияни намоён қилди, Қирғизистоннинг ялпи ички маҳсулоти тўрт баробар ошди...

Ушбу ютуқлар ШҲТга аъзо давлатларнинг доимий саъй-ҳаракатлари самарасидир. Ташкилот доирасида давлатлар икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликдан сезиларли фойда олган ҳолда, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга кўпроқ интилмоқда.

2013 йилнинг сентябрь ойида ХХР Раиси Си Цзиньпин “Ипак йўлининг иқтисодий белбоғи” ташаббусини илгари сурди ва бу воқелик ШҲТга аъзо мамлакатлар томонидан тезда ижобий баҳоланди. ШҲТнинг деярли барча иштирокчи давлатлари “Бир макон, бир йўл” бўйлаб жойлашган бўлиб, бу ҳолат икки томонлама ва кўп томонлама прагматик ҳамкорликни чуқурлаштиришда табиий танловга айланди. Мегалойиҳанинг бир қисми сифатида ШҲТ аъзолари ўз савдоларини енгиллаштириш, икки томонлама сармояларни изчил ривожлантириш, иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, автомобилсозлик, темир йўллар, туннеллар ҳамда энергетика соҳасидаги дастурлар ва бошқа бир қатор инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда биргаликда иш олиб бормоқда.

Осиё — Тинч океани минтақаси бўйича “IHS Markit” тадқиқот маркази бош иқтисодчиси Раджив Бисваснинг таъкидлашича, ШҲТ саммити икки томонлама ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожланаётган мамлакатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашда янги ва муҳим платформани яратиб бераётир.

Ўтган йилнинг июнида Циндао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Хитой томони мезбон шаҳарда ШҲТ мамлакатлари учун намунавий савдо-иқтисодий ҳамкорлик зонасини қуришни таклиф қилди. Бу ерда 40 та кенг кўламли Хитой ва хорижий ҳамкорлик лойиҳалари татбиқ этилиб, юқори сифатли асбоб-ускуналар, биотиббиёт ва бошқа соҳалар учун кластерлар яратилади. 2022 йилга бориб эса импорт ва экспортнинг йиллик ҳажми, хорижий инвестицияларнинг умумий миқдори, хорижий пудратчилар билан тузилган шартномалар бўйича савдо айланмаси ҳамда минтақадаги марказий ҳудуд ва ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама меҳнат муносабатлари икки баробар ортиши кутилмоқда.

2018 йил якунида Хитой ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида еттита савдо-иқтисодий ҳамкорлик зонасини ташкил этди. Ташкилотга аъзо мамлакатларга киритилган сармояларнинг умумий ҳажми 86 миллиард АҚШ долларидан ошди. Қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, инфратузилма иншоотлари муносабатларнинг устувор йўналишига айланди.

Маҳаллий таҳлилчилар таъкидлаганидек, Хитой ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар кўп томонлама манфаатли ҳамкорликдан фойдаланиб, халқаро иқтисодий алоқалар позициясини қўллаб-қувватламоқда.

Ҳақиқатан ҳам, иқтисодий кўрсаткичлар ШҲТга аъзомамлакатларнинг қарорлари самарадорлигини тасдиқлади.

Халқаро валюта жамғармаси апрель ойи бўйича жаҳон иқтисодиёти ҳолати тўғрисидаги ҳисоботида 2019 йилда глобал иқтисодий ўсиш прогнозини 3,3 фоизга туширди. Ўз навбатида, Хитой прогнозини 6,3 фоиз ўсишга етказилишини маълум қилди. “Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлигиХитой иқтисодиёти биринчи чоракда барқарор бўлганини қайд этиб, импорт талаби юқорилиги глобал иқтисодий фаолликнирағбатлантиришга ёрдам беришига эътибор қаратди.

2018 йилда Россия билан Хитой ўртасидаги савдо ҳажми 100 миллиард АҚШ долларидан ошгани тарихий рекорд ҳисобланади. Худди шу йили Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида товар айирбошлаш ҳажмининг сезиларли ўсиши кузатилди. Прогнозга кўра, бу ўсиш тенденцияси жорий йилда ҳам изчил давом этади.

Шуни таъкидлаш жоизки, жаҳон савдосининг пасайиши билан бир вақтда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ҳам бир нечабаравар ортмоқда.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин таъкидлаганидек, одамлар юрадиган йўллар кенгроқ бўлади. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзомамлакатлар 18 йил давомида фаровонлик, хавфсизлик ва имкониятларни кенгайтиришга интилди, натижада савдо йўналишлари тобора кенгайиб, маблағ ва товарларнинг мамлакатлар ўртасида эркин ҳаракат қилинишига имкон яратилди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти нисбатан навқирон ёшда бўлса-да, унинг аъзолари ва ҳамкорларидан жуда кўп нарсани ўрганди. Ташкилот фойдали тажриба алмашишга тайёр ва бошқаларнинг муваффақиятидан мамнундир. Дунё тараққиёти худди ШҲТга ўхшаш тузилмалардан барча жараёга ижобий ёндашишни талаб қилади.

250px-Xi_Jinping_March_2017.jpgСи Цзиньпин: ШҲТ — ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАРДА ЯНГИ

АЛОҚАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УЧУН ФОЙДАЛИ

ПЛАТФОРМА ҲИСОБЛАНАДИ

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро муносабатларда янги алоқаларни шакллантиришда фойдали бўлади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин “ТАСС” ва “Российская газета” нашрига берган интервьюсида алоҳида айтиб ўтди.

Чунончи, Си Цзиньпин икки давлат ўртасидаги муносабатлар хусусида сўз юритар экан, ШҲТнинг 18 йиллик фаолияти давомида Хитой ва Россия ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини мувофиқлаштириб, минтақада тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш, тараққиёт ва фаровонликни оширишни ташкилотнинг узлуксиз ривожланиши ҳамда мустаҳкамланишига кўмаклашади.

Хитой Халқ Республикаси Раисининг фикрича, ШҲТ доирасида икки давлатнинг ўзаро муносабатлари, биринчи навбатда, “Шанхай руҳи”ни ривожлантиришда ўзига хос ўрин тутади.

— “Шанхай руҳи”: ўзаро ишонч, ўзаро манфаат, тенглик, маслаҳат, маданий хилмахилликни ҳурмат қилиш, умумий ривожланиш истаги — ана шулар ШҲТнинг асосий ғоясидир, — деди Си Цзиньпин.

— Хитой ШҲТга аъзо-давлатлар билан биргаликда турли цивилизациялар тўқнашуви, “совуқ уруш” ва бошқа салбий қолиплардан воз кечиб, конструктив ҳамкорликни, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, адолат ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйди, — дея таъкидлади ХХР Раиси.

— Ўтган йили Циндао саммитида томонлар янги тарихий босқичда ШҲТни ривожлантириш режасини ишлаб чиқдилар, —деди Си Цзиньпин. — Бишкекда ўтадиган саммит ШҲТ жараёнида яна бир бурилиш нуқтаси бўлади. Хитой барча аъзо мамлакатларбилан бирдамлик, ўзаро ишонч ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун биргаликда ҳаракат қилишга тайёр.

Снимок.JPGШҲТ Бош котиби: “БИР МАКОН, БИР ЙЎЛ” ТАШАББУСИ

ИШТИРОКЧИ ДАВЛАТЛАРНИНГ БИРГАЛИКДА

РИВОЖЛАНИШИГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТАДИ

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов Пекин шаҳрида ШҲТ котибиятида ўтказилган брифингда “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг амалга оширилиши иштирокчи мамлакатларнинг биргаликда ривожланиши учун қулай имкониятлар яратишини таъкидлади. “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси ШҲТнинг мақсадлари, вазифалари ва тамойилларига тўлиқ мос келади.

В. Норов халқаро ҳамкорлик бўйича “Бир макон, бир йўл” юқори даражадаги иккинчи форуми яқинда муваффақиятли якунланганини билдирди. Унинг қайд этишича, мазкур лойиҳа миллий иқтисодий ривожланиш стратегиялари, айниқса, Марказий Осиё мамлакатларининг денгиз портларига бевосита чиқишини ҳал қилиш ва минтақани Шарқдан Ғарбга, Шимолдан Жанубга қадар боғловчи трансконтиненталь магистраль чорраҳасигаайлантиришда кенг истиқболга эга.

Бош котиб алоҳида қайд этганидек, ШҲТга аъзо давлатлар Циндао декларациясида халқаро савдо муносабатлари ва савдо протекционизмининг ҳар қандай шаклларда бўлинишининг олдини олиш учун интилади.

— Шунинг учун ШҲТга аъзо давлатлар кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириб, савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш йўли билан ўзаро савдо учун ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга интилмоқда, —деди ташкилот Бош котиби.

Бундан ташқари, В. Норов ШҲТ томонидан хавфсизлик соҳасида эришилган натижалар ҳақида ҳам сўз юритди.

— ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси саъй-ҳаракатлари билан хавфсизликка таҳдид ва таҳдидларга қарши курашиш соҳасида аъзо давлатларнинг ваколатли органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашилмоқда, — деди у.

Маълумки, шу йилнинг 13-14 июнь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 19-мажлисида иштирокчилар ШҲТни ривожлантириш истиқболлари, хавфсизлик, иқтисодиёт, савдо-сотиқ ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, йирик халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш юзасидан фикр алмашадилар.

— Саммит доирасида минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишни кучайтириш, ахборот технологиялари соҳаси, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш ва спорт йўналишларида алоқаларни йўлга қўйиш бўйича ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда, — деди В. Норов.

Бош котибнинг фикрича, Бишкек саммити ШҲТ доирасида кўп тармоқли ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида ҳисса қўшиши, шубҳасиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1