1

Энди қариндошлар ҳам яраштирилмоқда

ЖИНОЯТ 13.06.2019, 12:03
Энди қариндошлар ҳам яраштирилмоқда

Бағдод туманининг Самандарак қишлоғида яшовчи Юлдашевлар оиласи 2017 йилга қадар аҳил-иноқ яшаб келишаётган эди. Оила боши Юлдашев Ўктамжон вафотидан сўнг ака-ука ва амаки жиянлар ўртасида ҳовлини эгаллаш бўйича можаролар бошланиб кетди. Аҳил оила девори ўртадан бўлиниб, марҳум ака-уканинг фарзандлари икки тарафдан ҳовлига эгалик қилиш учун судма-суд югура бошлашади.

Хусусун, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди кассация инстанциясининг 12.03.2019 йилдаги 4-96/19-сонли ажримга асосан Самандарак қишлоғи Ҳунармандлар кўчаси 12а-уйнинг 1, 2, 4, 5-хоналари, айвоннинг 34,75 м2 қисми, веранда, дарвозахона, бостирма, молхона, навес, деворнинг 31.5 метр қисми Адхам Эргашевнинг фойдаланишида ҳамда 3, 6, 7, 8-хоналар, айвоннинг 33,55 м2 қисми, ҳожатхона ва деворнинг 28.4 метр қисми Муҳриддин Йўлдошевнинг фойдаланишига қолдирилган.

Шунингдек, фуқаролик иши бўйича жавобгар А.Эргашевдан даъвогар М.Йўлдошев фойдасига 13 млн. 322 минг сўм компенсация ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Бағдод тумани бўлимига 05.04.2019 йилда келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритуви қўзғатилган.

Бюро ходимлари Эргашевлар хонадонига мерос мулкни бўлиш ва конпенсация ундириш учун бир ўзлари ташриф буюришмади, балки Бағдод туман имом хатиби, маҳалла фаоллари билан биргаликда кириб боришди. Эргашевларга оила аъзолари берилган панд-насиҳатлар туфайли А.Эргашевдан М.Йўлдошев фойдасига 13 млн. 322 минг сўм компенсация пули тўлиқ ундириб берилди ва ва у меросни бўлиш фикридан қайтди. Асосийси, қариндошчилик ришталари сақлаб қолиниб, оила аъзолари яраштирилишига муваффақ бўлинди.

Бўлим томонидан юритиш ижро иши тамомланиб судга қайтарилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1