1

Гонконгда йирик оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда (Видео)

ДУНЁ 12.06.2019, 15:07
Теглар: Видео
Гонконгда йирик оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда (Видео)

Гонгонгда юз минглаб одамлар иштирокида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Намойишчилар экстрадиция тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилишига қарши чиқишмоқда. Минглаб намойишчилар ҳукумат бинолари жойлашган ҳудудга олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйди. Гонгконг қонунчилик кенгаши 12 июнь куни қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиши керак эди, намойишлар туфайли ҳукумат буни кейинга қолдиришга қарор қилган. Қонунга киритилиши режалаштирилган ўзгартириш Гонконгда жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни Хитойнинг материк қисмига экстрадиция қилишни назарда тутади. Кўпчилик бу Гонконг одил судлов тизимига путур етказиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. Намойишларда миллионга яқин кишининг қатнашаётгани айтилмоқда. Полиция маълумотларига кўра, бу каби норозилик намойишлари ҳудудда 1997 йилдан буён мутлақо кузатилмаган.



Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1