Наркокурьер фаолиятига нуқта қўйилди

ЖИНОЯТ 12.06.2019, 09:19
Наркокурьер фаолиятига нуқта қўйилди

Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, тарқатиш ва унинг ноқонуний савдоси билан шуғулланганларга қарши қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Фарғона вилояти Фарғона туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида тезкор кузатув остига олинган фуқаро Р.Т холислар иштирокида текширувдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг ёнидан 275 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1