1

Божхоначилар гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасини фош этишди

ЖИНОЯТ 11.06.2019, 17:27
Божхоначилар гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасини фош этишди

Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Чиноз туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг ётоқхонасидаги темир идишчада 1,97 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси сақланаётгани фош этилди.

Шунингдек, текширув жараёнида фуқаро А.А. ўз кўрсатмасида уйи яқинидаги қаровсиз ер майдонидаканнабис ўсимлиги ўсганини ҳам маълум қилган. Шундан сўнг, мазкур ҳудуд текширилганда, 7 м2 ҳудудда 41 туп каннабис ўсимлиги етиштирилгани маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1