1

Ота фарзандларининг моддий таъминоти учун 281 миллион сўм алимент пулини тўлади

ЖИНОЯТ 10.06.2019, 11:11
Ота фарзандларининг моддий таъминоти учун 281 миллион сўм алимент пулини тўлади

Мажбурий ижро бюросининг Шеробод туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 15.02.2016 йилдаги буйруғига асосан И.Ташмиратовдан вояга етмаган уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

И.Ташмиратов алимент тўлаш мажбуриятини бажармасдан қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан 2018 йил 13 март куни Бюро томонидан қидирув эълон қилинган. Жорий йилнинг апрель ойида Бюронинг туман бўлими томонидан қидириб топилган ва ижро ҳаракатлари давом эттирилган.

И.Ташмиратов собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб фарзандларининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини яъни 281 миллион 537 минг сўмни тўлиқ тўлаб берди. Шунингдек, И.Ташмиратовга нисбатан қўйилган чекловлар Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб ташланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1