1

Яширилган товарлар фош этилди

ЖИНОЯТ 08.06.2019, 14:24
Яширилган товарлар фош этилди

Божхоначилар томонидан юртимизга товар моддий бойликларни ноқонуний олиб кирилишининг олди олинмоқда.

Жумладан,Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига хориждан темир йўл контейнерида келган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча, 32,2 миллион сўмлик, оғирлиги
161 килограмм бўлган ҳашаротларга қарши воситаларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ҳамда целлюлоз толали картон қоғози борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари декларацияловчи шахс К.А. томонидан хориждан масъулияти чекланган жамият номига келган пестицидларни сепувчи пульверизатор товари номибожхона юк декларациясида тўлиқкўрсатилмаганлиги маълум бўлди. Натижада салкам 14 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ундирилди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1