Яширилган қадимий тилла тангалар фош қилинди

ЖИНОЯТ 08.06.2019, 10:49
Яширилган қадимий тилла тангалар фош қилинди

Маълумки, Давлат божхона қўмитаси республикада қонун ҳужжатларига мувофиқ маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби устидан назоратни амалга оширади.

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси“Ғишткўприк”чегара божхона пости ходимлари ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг республикадан олиб чиқишга бўлган уринишни бартараф этишди.

Гап шундаки, мазкур божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаро М.М.нинг қўл юки белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, назорат-рентген аппаратида шубҳали тасвирлар акс этди.

Шундан сўнг, ушбу қўл сумкаси холислар иштирокида ва белгиланган тартибда очиб кўздан кечирилди. Натижада, унда божхона назоратидан яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 6 400 000 сўмлик, вазни 16 граммни ташкил қилган 2 дона 1898 йилда, 1 дона 1899 йилда ва 1 дона 1900 йилда ишлаб чиқарилган “Б.М.Николай” ёзувли тилла тангалар борлиги аниқланди.

Ушбу пост ходимлари томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир яна бир ҳолат аниқланди. Қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро С.Ё.нинг ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг, ушбу фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, унда божхона назоратидан яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғирлиги 172 грамм бўлган, сариқ металдан ясалган, қиймати 51 600 000 сўмлик, 3 турдаги заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1