Жиноят жазосиз қолмайди

ЖИНОЯТ 07.06.2019, 18:25
Жиноят жазосиз қолмайди

Каттақўрғон тумани “Чиғатой” маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти, Нуробод туман суди раиси Н.Райимовнинг раислигида судланувчи Ш.Э, Ш.З ва Ш.Тларга оид жиноят иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд жараёнида маълум бўлишича, судланувчи Ш.Э ва Ш.Злар, вояга етмаган Ш.Т ва М.А ларни жиноят содир қилишга жалб қилиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, бир гуруҳ бўлишиб, 2018 йил 7 декабрь куни соат 22:30 да жабрланувчи Ҳ.С.Ҳнинг Каттақўрғон туманида жойлашган автомашиналарни ювиш жойига ғайриқонуний равишда дарвоза қулфини синдириш йўли билан киришиб, у ерда бўлган бир дона “Дельфин” русумли карчер, бир дона “Евраазия” русумли чангютгич, автомашиналарни ювишда фойдаланиладиган нарсаларни, жами 4.400.000 сўмлик мол-мулкларини яширин равишда талон-торож қилиб, сотиб юбориб, пулларини ўзаро бўлиб олишган.

Ш.Э, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, вояга етмаган Ш.Т ва М.А билан такроран ўғирлик қилиш мақсадида бир гуруҳга бирлашиб, 2018 йил 20 декабрь куни соат 22:00 да жабрланувчи С.Снинг қаровсиз ҳолда қолдирилган Каттақўрғон туманидаги уйининг деворидан ошиб кириб, уйнинг меҳмонхонаси эшигининг панжарасида бўлган қулфни синдириб, уйнинг пластик эшигида бўлган қулфни бузиб, хона ичида бўлган бир дона “LG” русумли телевизор ва бир дона “MSI” русумли нетбукни, жами 4.000.000 сўмлик мол-мулкларини яширин равишда талон-торож қилиб, сотиб юбориб, пулларини ўзаро бўлиб олишган.

Ш.Э, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, вояга етмаган Ш.Т ва М.А билан такроран ўғирлик қилиш мақсадида бир гуруҳга бирлашиб, Каттақўрғон туманида жойлашган жабрланувчт Э.Тнинг қаровсиз ҳолда қолдирилган уйининг деворидан ошиб киришиб, уйнинг ертўласида бўлган эшик қулфини темир жисм билан бузиб киришиб, бир дона 500.000 сўмлик бензин ёқилғисида ишловчи арра (бензопила)ни яширин равишда талон-торож қилиб, сотиб юбориб, пулларини ўзаро бўлиб олишган.

Суд жараёнида судланувчиларШ.Э, Ш.Зва Ш.Тлар содир қилган жиноятларига тўлиқ иқрорлик билдириб, жабрланувчиларга етказилган зарарларни тўлиқ қоплаб берди. Жабрланувчилар етказилган зарарлар тўлиқ қоплаб берилганлиги сабабли судланувчиларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдирди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ш.Э, Ш.З ва Ш.Тларга нисбатан жазо тайинлашда уларнинг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, ёшлигини, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлигини, етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, судланувчи Ш.Эни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди (такроран ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) ва 127-моддаси 3-қисмининг “б” бандида (икки ва ундан ортиқ вояга етмаган шахсни жиноят содир қилишга жалб қилиш) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда,Ш.Зни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 169-моддаси 2-қисмининг “в,г” бандлари (ўзганинг мулкини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, яширин равишда талон-торож қилиш) ва 127-моддаси 3-қисмининг “б” бандида (икки ва ундан ортиқ вояга етмаган шахсни жиноят содир қилишга жалб қилиш) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, Жиноят Кодексининг 57, 59-моддаларини қўллаб, озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Судланувчи Ш.Т гаЎзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди (такроран ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) билан Жиноят Кодексининг 841-моддаси тартибида озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 481-моддасида назарда тутилган чекловлар ўрнатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1