1

Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

ЖИНОЯТ 07.06.2019, 12:08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишди.

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликда Мирзаобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, “Гагарин-Гулистон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган фуқаро М.Д бошқарувидаги “Нексия-2” русумли, автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Текширув давомида, автомашинанинг салони ва юкхонасида фуқаро А.С.га тегишли, ҳеч қандай ҳужжатларсиз, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати
32 милион сўмлик 866 дона парфюмерия маҳсулотлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1