Армия каноэчилар дуэти Германияда ўтказилган Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

СПОРТ 05.06.2019, 07:30
Армия каноэчилар дуэти Германияда ўтказилган Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

Дуйсбург шаҳарида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари – шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокировалар дуэти 200 метр масофага каноэда жуфт бўлиб ҳаракатланиш бўйича кумуш медални қўлга киритди.

Финишга биринчи бўлиб хитойлик Венждун Лин ва Луки Джанг етиб келган бўлса, бронза медаллар Венгриядан келган спортчилар Вираж Балла ва Кинцо Такачга насиб этди. Россиялик спортчилар Ксения Курах ҳамда Олсея Ромашенко эса совриндорлар қаторига кира олмади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1