1

Қуришдан аввал инфратузилмани мустаҳкам қилиш керак

СИЁСАТ 04.06.2019, 10:29
Қуришдан аввал инфратузилмани мустаҳкам қилиш керак

Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида бош режа асосида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди.

Маълумки, 2017 йили Тошкент вилояти маркази ушбу шаҳарга кўчирилган, ўтган йили унинг бош режаси ишлаб чиқилган эди. Бугунги кунда бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Тошкент йўли кўчаси кенгайтирилиб, бир қаватли эски иморатлар ўрнида кўп қаватли уйлар, офислар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилмоқда. Йил охиригача 8 та банк филиали ва 9 та маъмурий бино фойдаланишга топширилади.

Давлатимиз раҳбарига бош режага асосан шаҳарнинг марказий қисмини батафсил режалаштиришга оид маълумотлар берилди. Унга мувофиқ, бу ерда Тошкент вилояти ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар бошқармалари, маданият объектлари, университет ва мактаблар, шифохона, спорт мажмуалари бўлиши режалаштирилган. Кўп қаватли уйлар энергия тежайдиган материаллардан қурилиши кўзда тутилган.

Президентимиз биринчи навбатда инфратузилма тармоқларини мустаҳкам қилиб қуриш лозимлигини таъкидлаб, уларни сифатли эксплуатация қиладиган мутахассислар тайёрлаш, вазирлик ва идоралар биноларини оптимал жойлаштириш бўйича топшириқлар берди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1