1

Олисдан излама, бахтни ҳеч қачон

ЖАМИЯТ 04.06.2019, 10:02
Олисдан излама, бахтни ҳеч қачон

Сени қучоқ очиб, кутдик барчамиз.

Хорижга адашиб кетган ватандош,

Бегона эмассан, шу юрт фарзанди.

Ахир сен эрурсан бизларга қондош.

Меҳрнинг тимсоли бўлган бу ватан,

Етимга илинган сўнгги нонини,

Очлик ҳам букмаган фашист пойида.

Бир юз бир ўзбекнинг пок иймонини .

Қара чирой очар, кундан кун ватан,

Сен ҳам қайтиб келдинг нурли манзилга.

Бунёдкор халқингни ёнида туриб,

Сен ҳам ҳисса қўшгин чексиз меҳринг-ла .

Она юрт тупроғин суртиб кўзингга,

Юртбошим меҳридан дилингда қувонч.

Уйғоқ нигоҳила қараб ҳаётга,

Ғамларинг чекинди, музаффар ишонч.

Олисдан излама, бахтни ҳеч қачон,

Тинчликка байроқдир, менинг маконим

Тараққиёт бунда, юксалиш бунда

Жаннатмакон замин –Ўзбекистоним.


Нурбек Салом

Давлат божхона қўмитаси

Матбуот хизмати бошлиғи

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1