1

Автобус музлатгичига яширилган тамаки маҳсулотлари аниқланди

ЖИНОЯТ 04.06.2019, 10:00
Автобус музлатгичига яширилган тамаки маҳсулотлари аниқланди

Божхона ходимлари тамаки маҳсулотларини божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Наджимов” чегара божхона пости ходимлари мамлакатимизга кириб келган фуқаро К.Х.нинг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказди. Натижада, ушбу шахс хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 2 430 000 сўмлик, 60 қути электрон тамаки маҳсулоти, 70 қути сигаретларни яшириб олиб келаётгани аниқланди.

Шунингдек, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда, қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.З. бошқарувидаги “VAN Hool” русумли автобус божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автобус салонидаги музлатгичнинг остки қисмига йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган 8 100 000 сўмлик, 130 қути электрон сигаретлар ҳамда 24 дона мотоцикл занжирлари яшириб қўйилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1