1

Бувайдалик ота 126 миллион сўмлик алимент ўрнига уй топширди

ЖИНОЯТ 03.06.2019, 15:59
Бувайдалик  ота 126 миллион сўмлик алимент ўрнига уй топширди

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 05.06.2017 йилдаги СБ-9639-сонли суд буйруғига асосан Бувайда туманида яшовчи қарздор А.Ёқубовдан ундирувчи Д.Пирматовага икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, 28.06.2017 йилда Бюронинг Бувайда туман бўлими давлат ижрочиси томонидан 4681-сонли ижро иши юритуви қўзғатилган.

Ижро иши доирасида давлат ижрочиси қарздорни яшаш манзилида аниқлай олмагач, унинг номига расмий расмийлаштирилган уй-жойлар, кўчмас мулк, транспорт воситаси, банкдаги пул маблағлари тўлиқ текширилган, шунингдек яшаш манзили кўздан кечирилган бўлса-да, бироқ қарздорнинг на ўзи, на мол-мулки ва на пул маблағи мавжудлиги аниқланган. Аксинча қарздорнинг Тошкент шаҳрига ишлаш учун кетганлиги, номаълум манзилда ишлаётганлиги ҳақида маълумотлар тўпланган.

Шунга кўра, давлат ижрочиси томонидан 12.04.2018 йилда қарздор А.Ёқубовга нисбатан қидирув эълон қилинган ва жорий йилнинг май ойида унинг манзили аниқланиб ушланган.

Ўтказилган профилактик суҳбатлар жараёнида қарздор А.Ёқубов икки нафар вояга етмаган фарзандларини 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисобланган 126.0 млн. сўм алимент пули ҳисобига ўзига тегишли бўлган Бувайда тумани Пишагар МФЙ Қум қишлоғидаги ҳовли уйини натура шаклида беришини маълум қилган.

31.05.2019 йилда Бувайда тумани 1-сонли давлат нотариал идорасида “Алиментни натура шаклида тўлаш тўғрисидаги келишув” битими имзоланиб, унга кўра қарздор А.Ёқубов ер майдони 846 метр2 бўлган ҳовли уйини вояга етмаган фарзандлари номига расмийлаштириб берган.

Шу сабабли, давлат ижрочиси томонидан алимент ундириш ҳақидаги 4681-сонли ижро иши юритуви тамомланиб, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига қайтарилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1