1

Сифати кафолатланмаган биологик фаол таблетка ва капсулалар тўхтатиб қолинди

ЖИНОЯТ 03.06.2019, 15:18
Сифати кафолатланмаган биологик фаол таблетка ва  капсулалар тўхтатиб қолинди

Божхоначилар юртимизга сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона постига хориждан учиб келган фуқаро Т.С “яшил” йўлакдан ҳаракатланиб келаётганида, унга тегишли бўлган қора рангли сумкаси божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида айтилмаган, ва декларацияда қайд этилмаган умумий қиймати 16,6 миллион сўмлик 1460 дона биологик фаол қўшимча таблеткалари ва 200 дона биологик фаол қўшимча капсулаларини олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1