Қайта пуллаш учун олиб кетилаётган дизель божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди

ЖИНОЯТ 03.06.2019, 15:16
Қайта пуллаш учун олиб кетилаётган дизель божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди

Божхона ходимлари дизель ёқилғисининг ноқонуний савдосига қарши кескин кураш олиб боришда давом этишмоқда.

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳам катта миқдордаги дизель ёқилғисининг қонунга хилоф тарздаги савдосига чек қўйишди.

Фуқаро И.А бошқарувида бўлган автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, унинг юкхонасида умумий қиймати 27 280 000 сўмлик
4 800 литр дизель ёқилғиси қайта пуллаш мақсадида олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1