1

1000 сўм купюрали қоғоз пулга нима ўралган эди ?

ЖИНОЯТ 03.06.2019, 15:09
1000 сўм купюрали қоғоз пулга нима ўралган эди ?

Божхона ходимлари томонидан “заҳри қотил”нинг навбатдаги ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида, Денов туманида ҳаракатланаётган фуқаро Х.А бошқарувидаги “Нексия” автомобили тўхтатилиб, фуқаро Х.А ва унинг автомобилдаги яна бир шериги Н.З. исмли шахс холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, фуқаро Х.А нинг ёнидан 1000 сўмлик купюрали қоғоз пулга ўралган 1,77 грамм“марихуана” гиёҳвандлик моддаси ва фуқаро Н.З.нинг ёнида гугурт қутисига жойлаштирилган5,84 грамм “марихуана” моддаси борлиги аниқланди. Шунингдек, фуқаро Х.А.нинг яшаш хонадонида 1 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1