Бўстонлиқда корхона эгалари электр энергиядан ноқонуний фойдаланганлик учун 57 млн. сўм зарар ундирилди

ЖИНОЯТ 01.06.2019, 21:59
Бўстонлиқда корхона эгалари электр энергиядан ноқонуний фойдаланганлик учун 57 млн. сўм зарар ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлим томонидан, туман ҳудудида жойлашган жамиятга қарашли қурилиш объектларида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини ўрганиш юзасидан текшириш ўтказилиш жараёнида, МЧЖ электр ҳисоблагични таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан ва тўловларни амалга оширмасдан, 2018 йил ноябрь ойидан, жорий йилнинг май ойига қадар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган. Оқибатида давлат манфаатларига жами 56.362.680 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Корхона раҳбари ушбу жиноятни биринчи марта содир этганлигини, ўз ишидан пушаймонлигини маълум қилиб, жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддат ичида етказилган 56.362.680 сўм зарарни тўлиқ тўлаган.

Маълумот тариқасида айтиш мумкин-ки, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 6-қисмида “Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади” деб кўрсатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1