1

Алимент тўловчига 15 сутка маъмурий қамоқ таъсир қилмади, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 01.06.2019, 21:55
Алимент тўловчига 15 сутка маъмурий қамоқ таъсир қилмади, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

МИБ Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 01.02.2012 йилдаги қарздор А.Ашуровнинг барча даромадларидан ундирувчи С.Қаюмова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун учдан бир қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 01.03.2012 йилда келиб тушган бўлиб, Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва нусхаси тарафларга юборилган.

Шунингдек, собиқ суд ижрочисининг 26.04.2012 йилдаги қарори билан қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган.

Давлат ижрочисининг 15.04.2019 йилдаги қарори билан қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 5.880.000 сўм ҳисобланган ҳамда қарздор, А.Ашуров муқаддам алимент тўлашдан қастдан бўйин товлагани учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан судланиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан Бухоро шаҳар маъмурий судининг 21.01.2019 йилдаги қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанлигига қарамасдан алимент пулларини тўламаган.

Шу сабабли Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими суриштирувчисининг 27.05.2019 йилдаги қарори билан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1