1

Рангли металларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

ЖИНОЯТ 01.06.2019, 20:38
Рангли металларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

Божхона органлари томонидан рангли металларнинг ноқонуний айланмаси ва сақланишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорлар билан ҳамкорликда рангли металлар ва унинг парчаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди.

Жумладан, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида рангли металл парчаларининг ноқонуний айланувини олдини олишга қаратилган тезкор тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро К.Р. бошқарувида бўлоган "ISUZU" русумли автотранспорт воситаси Тошкент вилояти Оҳангарон ЙПҲ блок постида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида хўжалик қопларга солинган, ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, қиймати 15 миллион сўмлик, салкам 945 килограмм рангли металл парчалари яширилгани аниқланди.

Яна бир тезкор тадбирда, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Ю. нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадон дарвозасининг ўнг томонида жойлашган гаражда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 3 миллиондан сўмдан зиёд, вазни 782 килограмм бўлган рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри худудида ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир фуқаро Ж.Н.нинг хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон омборхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 2,6 миллион сўмдан зиёд, вазни 546 килограмм бўлган рангли металл парчалари ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1