1

Акциз маркасига эга бўлмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

ЖИНОЯТ 01.06.2019, 20:28
Акциз маркасига эга бўлмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Божхона органлари томонидан юртимизга тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро С.Ғ тўхтатилиб, унинг юклари кўздан кечирилганда 1514 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг унинг хонадони ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган, 2560 қути тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

Қонунбузардан умумий қиймати 24 миллион сўмни ташкил этувчи
4074 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1