1

Жўнатмадаги психотроп дори воситалари манзилига етиб бормади

ЖИНОЯТ 30.05.2019, 22:36
Жўнатмадаги психотроп дори воситалари манзилига етиб бормади

Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Аммо шунга қарамай почта жўнатмалари орқали таркибида психотропва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаро Т.М. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда божхона декларациясида кўрсатилмаган салкам 180 дона “Bondormin”, "Xanax XR 0,5 mg", "Nocturno forte 7,5" номли таркибида психотропмоддалар мавжуд дори воситаси ҳамда 30 дона таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган "Tramadex" номли дори воситалари борлиги фош этилди.

Шунингдек, фуқаролар К.О ва К.А. номига юборилган почта жўнатмаларида ҳам салкам 300 дона таркибида "Зопиклон" психотроп моддаси мавжуд бўлган "Zopiklon Pilum 5"ва "Имован" номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1