1

Интрига тугади, Рамос “Реал”да қолади

СПОРТ 30.05.2019, 22:20
Интрига тугади, Рамос “Реал”да қолади

Жамоа сардори фаолиятини “қироллик клуби”да якунлашни орзу қилишини айтиб ўтди

Сўнгги вақтларда Мадриднинг “Реал” жамоаси марказий ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос “қироллик клуби”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар юрганди.

Бунга сабаб қилиб “Реал” Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида “Аякс”дан енгилгач клуб президенти ва жамоа сардори ўртасида низо келиб чиққани кўрсатилаётганди. Ўшандан бери Рамос ва “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес умуман гаплашмаётган эди. Ушбу вазиятдан бир қатор клублар фойдаланиб қолиш мақсадида Серхиога манфаатли таклиф билан чиқаётган, ўз навбатида Перес ҳам Рамосни яхши нархга сотиб юборишга қарши эмаслигини билдирганди.

Бугун клуб расмий сайтида Серхио Рамос иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши ҳақидаги хабар чиққанидан кейин спорт жамоатчилиги “Реал” ва Рамоснинг йўллари айрилиши аниқ бўлганига ишонч ҳосил қилганди. Аммо, матбуот анжуманида жамоа сардори шубҳаларни йўққа чиқариб, фаолиятини “қироллик клуби”да якунлашни орзу қилиши, Мадридни тарк этиш хаёлида ҳам йўқлигини айтиб ўтди. Демак, интрига тугади, Рамос камида 2021 йилнинг ёзига қадар “Реал”да қолади, агар фавқулодда кутилмаган ҳодиса юз бермаса.

photo5440712632265976543.jpg

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1