1

“Ласетти” юкхонасидаги 100 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар фош этилди

ЖИНОЯТ 29.05.2019, 10:29
“Ласетти” юкхонасидаги 100 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар фош этилди

Сифати кафолатланмаган, инсон саломатлигига хавф туғдирувчи биологик фаол моддаларни юртимизга ноқонуний олиб кириш ва унинг савдосига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида йўл четида тўхтаб турган, фуқаро М.А бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 100 миллион сўмдан ортиқ 466 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1