1

Қарздор уй эшиги бузилгач, қарзини тўлади

ЖИНОЯТ 29.05.2019, 09:35
Қарздор уй эшиги бузилгач, қарзини тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 16.05.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Олтиариқ тумани, Қапчуғай қишлоғида яшовчи қарздор А.Ахмадалиевдан ундирувчи А.Рахимов фойдасига 93 млн. 94.5 минг сўм қарзни ундириш белгиланган бўлиб, Бюронинг Олтиариқ туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритуви қўзғатилган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор А.Ахмадалиев қарзни тўлашдан бош тортганлиги сабабли унинг чет элга чиқиш ҳуқуқлари чекланган, банк пластик карталари текширилган, номига расмийлаштирилган кўчмас мулклар ҳамда транспорт воситалари ўрганилгани, бироқ қарзни ундириш қаратилиши мумкин бўлган мулклар ва маблағлари аниқланмаган.

Қонунда белгиланган тартиб бўйича давлат ижрочиси энди қарздор А.Ахмадалиевнинг Олтиариқ тумани, Қапчуғай қишлоғи, Лоҳутий кўчасида жойлашган яшаш уйида эҳтиёжидан ортиқча мол-мулкларни хатлаш мақсадида бир неча маротаба боришига қарамасдан, қарздор ва унинг оила аъзолари дарвозани беркитиб олишган.

Жорий йилнинг 18 апрель куни Олтиариқ туман Ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари, соғлиқни сақлаш ходимлари ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирокида қарздор А.Ахмадалиевнинг яшаш уйига дарвоза қулфини тегишли мутахассислар иштирокида бузиш йўли билан кирилиши жараёнида қарздор А.Аҳмадалиевнинг яқин қариндошлари уй ичидан чиқиб келишади вашу ернинг ўзидаёқ уяли алоқа воситаси ёрдамида “ўз имкониятларини ишга солиб” суд ҳужжатига асосан тўланиши лозим бўлган 93 млн. 94.5 минг сўм моддий зарарни ундирувчи А.Раҳимовнинг банкдаги ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказиб беришган.

Қарздор А.Аҳмадалиев қарзини ўз вақтида тўлаганида эди, шунча давлат органлари ходимлари ва жамоатчиликка вакиллари унинг уйига бир неча маротаба овора бўлиб келишмаган бўлар эди. Суд ҳужжати ижроси тўлиқ таъминланиб, ижро ҳужжати юритиши тамомланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1