1

Тошлоқлик “уддабурон”нинг сири фош этилди

ЖИНОЯТ 26.05.2019, 13:02
Тошлоқлик “уддабурон”нинг сири фош этилди

Мажбурий ижро бюроси томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши муросасиз курашиб келинмоқда ва бундай ҳолатларни аниқлаш юзасидан мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Тошлоқ тумани, Қанжирға маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Тошболтаев яшаш уйида электр энергияси истеъмолига мўлжалланган маиший техника ва ишлаб чиқариш дастгоҳлари кўп бўлганлиги сабабли электр энергиясидан “элликка-эллик” фойдаланишни маъқул кўрди.

Хусусан, у 2017 йил январь ойида электрни ҳисобга олиш приборига келган электр кабелидан электр ҳисоблагичнинг орқа тарафи орқали ноқонуний алоҳида тармоқ тортиб яшаш уйидаги энг кўп қувватли техника жиҳозларига улаб фойдаланиб келган.

Ўтказилган қайта ҳисоб-китоб натижасида ҳуқуқбузар Қ.Тошболтаев давлат манфаатларига 33 млн. 444,2 минг сўм миқдорда моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Бюронинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси мазмун-моҳияти тушунтирилиб, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги маълум қилинган.

Ўз ҳаракатлари моҳиятини тўлиқ англаган Қ.Тошболтаев унга берилган қонундаги имкониятдан тўлиқ фойдаланиб, 33 млн. 444,2 минг сўмлик моддий зарарни қоплаган ва шунга кўра айблилик масаласини ҳал қилмай туриб жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1