1

​Мамлакатимиздан нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқишга уриниш фош этилди

ЖАМИЯТ 25.05.2019, 21:31
​Мамлакатимиздан нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқишга уриниш фош этилди

Бугунги кунда божхоначилар томонидан божхона чегараларидан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимиздан қўшни давлатга ўзининг “TOYOTA RAV4” русумли автотранспорт воситасида чиқиб кетаётган фуқаро К.В. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, фуқаро К.В. ва унинг ёнидаги шериги фуқаро Т.А.нинг эгнидаги кийимлари орасидан божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 16 100 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1