1

Чемпионлар бокс сирларини ўқувчиларга ошкор этди

СПОРТ 23.05.2019, 12:40
Чемпионлар бокс сирларини ўқувчиларга ошкор этди

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси, Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида спорт акцияси ўтказилди.

Акция доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” ЖТСЖ ҳарбий хизматчилари Музаффар Юсупов ва Баҳодир Жалолов, Ўзбекистон бокс федерацияси спортчилари Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Ахмадалиевларнинг мактаб ўқувчилари билан учрашуви ташкил қилинди. Унда ўқувчилар бугунги кунда боксда профессионал фаолиятини олиб бораётган чармқўлқоп усталарининг муваффақиятга эришиш сирлари, спортчининг кун тартиби – тайм менежментга амал қилиши, кунлик машқлари, ринг психологияси, катта спортда адолатсизлик ва мағлубият, инсон иродаси ҳамда тактик ҳаракатларда ақлнинг кучи, 2016 йилда бўлиб ўтган Олимпиада, Жаҳон чемпионатидаги учрашувлар ва Uzbek Tigers фаолияти ҳақидаги ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Акция давомида қўл жанги, каратэ, таэквандо, кураш сингари спорт тўгаракларига борадиган ўқувчиларга боксчиларимиз томонидан “Бокс” ва “Дзюдо” секциялари бўйича маҳорат дарслари олиб борилди. Акциядан кўзланган мақсад эса спортнинг олимпия турларини тарғиб қилишдан иборатдир.

Миллий гвардия матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1