1

Оёқ кийимига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди

ЖАМИЯТ 23.05.2019, 12:24
Оёқ кийимига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди

Божхона ходимлари заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасиҒишткўприкчегара божхона пости ходимлари томонидан, қўшни давлатдан пиёда холда кириб келган фуқаро Х.М. холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг оёқ кийимларининг таглигига яшириб тикилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 5,9 миллион сўмлик, 168 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Айнан шу пост ходимлари томонидан яна бир шунга ўхшаш ҳолат аниқланди. Қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.М.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унга тегишли жомадоннинг ички қисмида жами оғирлиги 195 грамм бўлган 11 дона билагузук заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, ушбу фуқаро шахсий кўрикдан ҳам ўтказилди.

Натижада унинг кийим чўнтагида ҳам, 101 грамм оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Фуқаро Т.М.дан жами 19 миллион сўмлик, 296 грамм заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1