Фермер хўжалиги раҳбари электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

ЖИНОЯТ 23.05.2019, 12:17
Фермер хўжалиги раҳбари электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

Мажбурий ижро бюросининг Бувайда туман бўлими томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида тумандагифермер хўжалиги раҳбари М.Азимов фермер хўжалигининг Жийда йўли қишлоғида жойлашган ер майдонларини суғориш учун 2017 йил март ойида дала ичидаги симёғочдан хавфли усулда ноқонуний электр тармоғи тортиб юқори қувватли сув насосларига улаб олганлиги ва ундан текшириш кунига қадар фойдаланиб келганлиги аниқланган.

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Фарғона ҳудудий бўлими мутахассислари томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилганида ўрганилганида фермер хўжалиги ер майдонлари фақатгина электр двигателли сув насослари ёрдамида ишлаши мумкинлиги аниқланиб, қонунбузар М.Азимов қонунга хилоф равишда электр энергиясиданфойдаланиб келинганлиги оқибатида давлат манфаатларига 24 млн. 136.8 минг сўмлик зарар етказган.

Терговга қадар текшириш давомида қонунбузар М. АзимовгаЎзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 6-қисми мазмун-моҳияти тушунтирилиб, унга жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги маълум қилинганида у ўз қилмишининг моҳиятини тўлиқ тушунган ҳолда 24 млн. 136.8 минг сўм зарар суммасини хизмат кўрсатувчи корхонага тўлиқ тўлаб берди.

Шунингдек, фермер хўжалиги ва туман электр таъминоти корхонаси ўртасида тегишли шартнома имзоланиб, келгусида фермер хўжалиги раҳбари М.Азимов электр энергиясидан фақат қонуний асослардан фойдаланадиган бўлди.

Шунга кўра, тўпланган ҳужжатлар бўйича М.Азимовнинг айблилик масаласи ҳал қилинмасдан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1