Қорақалпоғистон Республикасига пресс-тур

МАДАНИЯТ 22.05.2019, 23:35
Қорақалпоғистон Республикасига пресс-тур

Маданият вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган пресс-турда Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Пресс-турнинг асосий мақсади ОАВни Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган маданий мерос ёдгорликларининг ҳолати ва И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейидаги экспонатлар ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишдир. Биласизми, пресс-турларнинг аҳамиятлиси шуки, унда журналистлар у ёки бу ёдгорлик билан узвий алоқа қилишади ва қизиқтирган саволига ўз жойида илмий асосланган жавоб олишади. Маданият вазирлиги томонидан 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб, республикамиз бўйлаб пресс-турлар ташкил этилмоқда. Чунки, айнан далиллар асосида оммага ҳавола этиладиган ҳар бир ахборот ва маълумот ўқувчи ёки тингловчининг ахборот базасини бойитишига омил бўлади.

Сўнгги икки йилда Ҳурматли Юртбошимиз томонидан ОАВ вакилларига сўз эркинлиги ва уларнинг журналистик фаолиятини ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Ҳа, журналистларнинг ҳаракати ва сўз эркинликлари туфайли, биз юртимиз ва хорижий мамлакатлар тўғрисида турли-туман маълумотларга эга бўлмоқдамиз. Бу борада журналистика соҳаси анча илгарилаб бормоқда. Аммо, нечоғлик харакат қилмайлик, айрим журналистларимиз томонидан оммага тақдим қилинадиган маълумотлар асосланмаган тарзда тақдим этилаётганлиги ҳам сир эмас. Бу албатта, маълумотни биринчилар сафида тарқатилиши ва пиар бўлишига қаратилган сайи-ҳаракатлар. Айнан маданият вазирлиги томонидан ташкил этилаётган пресс-турлар журналистларнинг маълумотлар базаси ва дунё қарашини бойитилишига қаратилган.

Жорий йилнинг 20-21 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташкил этилган пресс-турда 15 нафар журналистларимиз ўз фикрлари ва иш фаолияти билан ўртоқлашди.

20 май куни ОАВ вакиллари Амударё туманидаги “Чилпиқ”, Элликкалъа туманидаги “Тупроқ қалъа”, “Аязқалъа” археологик объектларини кўздан кечиришди. Маданий мерос объектларини ҳозирги кундаги ҳолати, уларининг тарихи, консервация ва реставрация ишлари қай тартибда амалга оширилганлиги билан танишишди.

21 май куннинг биринчи ярмида журналистларимиз икки гуруҳга бўлиниб, бирлари Мўйноқ туманига, бирлари эса Қорақалпоғистон Республикаси Фанлар академиясига ташриф буюришди. Куннинг иккинчи ярмида Хужайли туманидаги “Мазлумхан сулув”, “Шамунаби” мақбараларини ўрганишди ва И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи фаолияти билан яқиндан танишишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1