1

Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбийлари экстремал шароитларда яшовчанлик имкониятларини намойиш этди (Фото)

ЖАМИЯТ 22.05.2019, 23:29
Теглар: Фото
Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбийлари экстремал шароитларда яшовчанлик имкониятларини намойиш этди (Фото)

“Ғурумсарой” дала-ўқув майдонида “Жанговар ҳамдўстлик–2019” шиори остида кечаётган Ўзбекистон–Беларусь махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликдаги махсус тактик-ўқув машғулотларига тайёргарлик давом этмоқда.

21-22 май кунлари ҳар икки мамлакат ҳарбий хизматчилари шартли душман гаровга олган бир неча шахсларни қутқариш ҳамда ноқонуний қуролланган тўдаларнинг қуролли ҳаракатларига фавқулодда барҳам бериш мақсадида уларнинг қароргоҳига қўққисдан ҳужум қилиш операциясини амалга ошириш бўйича махсус тактик-ўқувларига тайёргарлик машқларини бажаришди.

“Махсус тактик-ўқув машғулотига тайёргарлик давомида шартли душман ўрнашган ҳудудга ёриб кириш ҳамда уларни буткул тор-мор қилиш учун икки мамлакат махсус кучлари бўлинмалари ҳарбий хизматчиларига қисқа муддат вақт ажратилади. Бунда улар, энг аввало, ҳужум режаси ва ўз позицияларини аъло даражада адо этишлари лозим. Айни дамда кечаётган тайёргарлик машғулотлари ҳар икки мамлакат ҳарбийларининг дастлабки кўникмаларини шакллантирмоқда”, – дейди майор Расулхон Аҳмедов.

Жанговар ҳамдўстлик ҳарбий хизматчилари шартли душман мудофаа чизиқларини зирҳли техникалар орқали ёриб кириш, гуруҳларга бўлинган ҳолда тезкор тактик ҳаракатлар билан қуролли тўдаларнинг пистирмаларини бомбардимон этиш, тепаликлардан арқон ёрдамида ҳужум гуруҳига қанотлардан ёрдамга ўтиш машғулотларида белгиланган вазифаларни ўзлаштиришди.

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида ўзбек–беларусь ҳарбийлари экстремал шароитларда яшовчанлик машғулотлари бўйича ўзларининг амалий кўникмаларини намойиш этди. Меҳмон ҳарбийлар Ватанимиз ҳимоячилари томонидан ясалган тузоқлар, бир ва бир неча кунлик бошпаналарни ўзлаштириш баробарида, ўз тажрибалари билан ҳам ўртоқлашишди.

Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари юқори кайфият ва дўстона муносабатда давом этмоқда. Эртага, 23 май куни машғулотларнинг асосий қисми бўлиб ўтади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1