1

Ўзбекистон ва Беларусь Бош штаб бошлиқлари икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

ЖАМИЯТ 21.05.2019, 15:31
Теглар: Фото
Ўзбекистон ва Беларусь Бош штаб бошлиқлари икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Бугун, 21 май куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида Беларусь Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи — Беларусь мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Олег Белоконев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев кутиб олди.

Шунингдек, учрашувда Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Леонид Маринич ҳамда Беларусь Республикасининг мудофаа ишлари бўйича Ўзбекистондаги атташеси Андрей Романенко ҳам иштирок этди.
Таъкидлаш керакки, Беларусь Республикасининг ҳарбий делегацияси 24 майга қадар Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади.

Учрашув давомида томонлар мудофаа соҳаси бўйича ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди, ушбу йўналиш бўйича ўзаро тажриба алмашишни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдилар.

Генерал-майор Павел Эргашев мамлакатларимизни умумий тарих, мустаҳкам дўстлик натижасида юзага келган анъаналар ва ўзаро ҳурмат бирлаштириб туришини таъкидлади.

“Муболағасиз айтиш мумкинки, 2018 йилнинг сентябрида Беларусь Республикаси Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очиб, ўзбек—беларусь ўртасидаги стратегик ҳамкорликни рижовлантириш йўлида муҳим қадам бўлди”, — дейди Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи.

Шунингдек, генерал-майор Павел Эргашев Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Беларусьтомони билан ҳар томонлама, жумладан, ҳарбий ва ҳарбий-техника соҳасида муносабатларни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

Генерал-майор Олег Белоконев ўз чиқиши давомида Ўзбекистон унинг учун дўстона ва қуёшли мамлакатгина эмаслигини алоҳида аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб ўтди. “Тошкентда менинг ота-онам яшаган, укам туғилган, юрагимнинг бир парчаси доим ушбу ажойиб шаҳар билан бирга. Мазкур ташриф кўр-кўрона ташкил этилмади, бу Ўзбекистон ва Беларусьреспубликалариўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича давлатларимиз мудофаа вазирларининг қарорлари ижросидир”.

Бундан ташқари учрашув давомида сўнгги йилларда кенг қиррали ва кўламли давлатлараро алоқаларни ривожлантириш йўлида салмоқли марралар забт этилгани таъкидланди.Учрашувдан сўнг меҳмонлар Мустақиллик майдонидаги “Мотамсаро она” монументи пойига гулчамбар қўйдилар.

Беларусь Республикаси делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида ҳам бўлиб, олий ҳарбий таълим муассасасининг фаолияти, шунингдек, ҳарбий кадрларни тайёрлашга янгича ёндашувлар билан танишди. Меҳмонлар ҳарбий кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, уларга яратилган шароитларни юқори баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, 20—27 май кунлари Наманган вилоятидаги “Ғурумсарой” полигонида биринчи бор Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари бўлинмалари ўртасида “Жанговар ҳамдўстлик—2019” махсус-тактик машғулотлари ўтказилмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1