​Давлат-хусусий шериклиги – Ҳукумат ва инвестор ўртасидаги кўприк

ИҚТИСОДИЁТ 20.05.2019, 23:56
​Давлат-хусусий шериклиги – Ҳукумат ва инвестор ўртасидаги кўприк

2019 йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан ОАВ вакиллари учун “Давлат-хусусий шериклиги – Ҳукумат ва инвестор ўртасидаги кўприк” мавзусида брифинг ташкил этилди.

Унда жорий йилнинг 10 май куни Президент Ш.М.Мирзиеев “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни мазумун-моҳиятихусусида журналистларга батафсил маълумот берилди. Қайд этилагиндек мазкур қонунни тайёрлашда ва уни мукаммал даражага етказишда республиканинг кўпгина вазирлик ва идоралари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, ОТБ, ЕТТБ, ЖБ, ХМК экспертлари кенг жамоатчилик иштирок этди.

Хозирги кунда республикага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион мухитни яхшилаш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Мазкур ислохотлар инстуционал тикланишга, замонавий қонунчилик асосини яратишга ва инвесторлар билан лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.

Шу ўринда Давлат-хусусий шерикликни хам тутган ўрни жуда мухим.Чунки Давлат-хусусий шериклик орқали хусусий инвестициялар кириб келиши ва илғор замонавий бошқарув тажрибасининг жорий қилиниши орқали мамлакатдаги инфратузилма ва Давлат хизматлари сифати ошади. Бунда молиявий ресурслар хусусий шерик томонидан таъминланади ва асосий бизнес хатарни хусусий шерик ўз зиммасига олади. Шу билан бирга 49 йиллик шартномалар жуда ҳам мураккаб ва юқори даражали мутахассисларни жалб қилинишини талаб қилади.

Осиё тараққиёт банкининг ҳисоб-китобларига асосан, Ўзбекистон ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантиришга ҳар йили ўз ЯИМнинг 7.4 фоизи миқдорида (қарийб 3.6 млрд. АҚШ доллари) инвестиция киритиши керак. Транспорт, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, ичимлик суви ва санитария соҳаларига эҳтиёж бор.

Кўриниб турибдики Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосининг мавжудлиги жамият ва иқтисодиётимиз учун жуда мухим. Қонун қабул қилинишидан ташқари, ундан келиб чиқадиган қонунчилик хужжатларининг ишлаб чиқилиши ва уларнинг ишлаши – ушбу соҳада тизимни яратиш учун зарур ҳисобланади.

Мазкур қонунинг қабул қилиниши ДХШ соҳасига қонуний асосни яратди, бу эса ўз ўринда республикага инвесторлар фаоллигини ва ишончини албатта оширишга, хусусий секторнинг молиявий ва бошқа ресурсларини жалб қилишига олиб келади. Хозирги кундаги энг асосий вазифа бу ДХШ тизимини яратишдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1