1

​Марафонда 100 га яқин хотин-қиз иштирок этди

СПОРТ 20.05.2019, 21:58
​Марафонда 100 га яқин хотин-қиз иштирок этди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва “Миллий” стадион ҳамкорлигида “Соғлом аёл – жамият бойлиги” шиори остида хотин-қизлар ўртасида веломарафон ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан ташкил этилган марафонда 100 га яқин хотин-қиз иштирок этди.

Юртимизда хотин-қизлар спорти ривожига алоҳида аҳамият берилмоқда. Турли спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали хотин-қизларни оммавий тарзда спортга жалб этишга эришилмоқда. Мазкур спорт тадбири ҳам юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини кучайтириш, шу билан бирга ҳаётимиз кўрки ва миллатимиз келажаги бўлган хотин-қизларнинг ҳар томонлама соғлом ва жисмонан бақувват бўлишини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Веломарафонда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида Олмазор туманида истиқомат қилувчи М.Исаева биринчи, Миробод туманилик В.Семёнова иккинчи, Яккасарой туманидан А.Салоҳиддинова учинчи ўринни қўлга киритди. 40 ва ундан юқори ёшдаги хотин-қиз ўртасида эса Олмазор туманидан С.Исаева биринчи, Яшнобод тумани фуқаролари С.Шаркаева иккинчи, А.Халилова учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва иштирокчиларга ҳомийларнинг совғалари топширилди.

photo5411614134346296029.jpg

photo5411299768510032406.jpg

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1