Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди (Фото+Видео)

ЖАМИЯТ 19.05.2019, 19:48
Теглар: Фото
Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди (Фото+Видео)

Бугун, 19 май куни Шарқий ҳарбий округ “Ғурумсарой” дала-ўқув майдонида жорий йилнинг 20 – 27 май кунлари ўтказиладиган “Жанговар ҳамдўстлик – 2019” шиори остидаги Ўзбекистон – Беларусь махсус бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликдаги машғулотларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги офицерлари, Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков, Поп тумани ҳокими, Ўзбекистон ва Беларусь мамлакатларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар республикаларимиз ўртасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ва айнан икки мамлакат қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилаётган махсус-тактик ўқув машғулотлари ана шу ишларнинг узвий давоми эканлигини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақиятлар тилашди.

– Ватанингизга илк бор келишим, бироқ Ўзбекистон Республикаси, унинг қадимий тарихи ва дунёга машҳур обидалари ҳамда меҳмондўст халқи ва бу ерда олиб борилаётган улкан ишлар ҳақида кўп эшитганман, – дейди Беларусь Республикаси вакили кичик сержант Павел Тюрин. – Серқуёш Ўзбекистонга келганимдан ҳурсандман. Бизни ўзбекона меҳмондўстлик билан самимий кутиб олишди. Шуни ишонч билан айта оламанки, “Жанговар ҳамдўстлик – 2019” махсус-тактик машғулотлари билим ва кўникмаларимизни ошириш учун аҳамиятлилиги билан бирга касбий маҳорат ва ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар билан тажриба алмашишимиз учун ҳам катта имкониятдир.


Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Биринчи қор оғушидаги Тошкент (фоторепортаж)

05.12.2022, 20:26

"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1