1

Ўзбекистон-Финляндия сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

СИЁСАТ 19.05.2019, 11:04
Ўзбекистон-Финляндия сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

2019 йилнинг 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Финляндия сиёсий маслаҳатлашувларининг саккизинчи раунди бўлиб ўтди.

ЎзАнинг хабар қилишича, Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов, Финляндия томонига ТИВнинг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича департаменти Бош директори Маймо Ҳенрикссон раҳбарлик қилдилар.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатлар кун тартиби, шунингдек, “Ўзбекистон - Европа Иттифоқи” шаклидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

photo_2019-05-19_10-39-34.jpg

Таъкидланганидек, томонлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳиятга эга ва икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёр.

Шу нуқтаи назардан, сўнгги йиғилиши 2002-йилда бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг фаолиятини қайта тиклаш таклифи кўриб чиқилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалаларнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда Финляндиянинг Элчиси Мария Элина Лиивала иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1