1

Қашқадарёда талабалар ўртасида югуриш марафони ўтказилди

СПОРТ 18.05.2019, 12:21
Қашқадарёда талабалар ўртасида югуриш марафони ўтказилди

17 май куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида вилоятдаги олий таълим муассасалари муассасалари талабалари ўртасида югуриш марафони ўтказилди.

Мусобақа Президентимизнинг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақада Қарши давлат университети, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали олий ўқув юртларидан 12000 нафарга яқин талаба ёшлар иштирок этишди.

Иштирокчилар Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатидан Амфитеатргача бўлган масофани босиб ўтишди.

Югуриш натижаларига кўра қуйидаги талабалар маррага биринчилардан бўлиб етиб келишди.

Ўғил болалар ўртасида:

I ўрин: Рахматов Исломбек (ҚарДУ)

II ўрин: Авазов Одил (ҚарДУ)

III ўрин: Жўраев Ботир (ҚарМИИ)

Қиз болалар ўртасида:

I ўрин: Жўраева Гўзал (ҚарДУ)

II ўрин: Саидмуродова Гулбадан (ҚарМИИ)

III ўрин: Мелиқулова Моҳичеҳра(ҚарДУ)

Мусобақада ўз иродаларини намоён этиб ғолиб ҳамда совриндорлар қаторидан жой олган ёшлар вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, шунингдек, олий таълим муассасалари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1