1

Қуролли Кучлар куч тузилмалари ўртасида кураш чемпионати ўтказилди (Фото)

ЖАМИЯТ 16.05.2019, 17:33
Теглар: Фото
Қуролли Кучлар куч тузилмалари ўртасида кураш чемпионати ўтказилди (Фото)

13—15 май кунлари Мудофаа вазирлиги спорт клубида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари куч тузилмаларининг ҳарбий хизматчилари ўртасида кураш бўйича чемпионат бўлиб ўтди.

Мазкур чемпионатда Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари еттита — 60 кг, 66 кг, 73 кг, 81 кг, 90 кг, 100 кг ҳамда 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ўзаро куч синашди.

Муросасиз кечган курашлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, Мудофаа вазирлиги ҳарбий спортчиларига 60 кг ҳамда 90 кг вазн тоифасида бас келадиган рақиб топилмади. Раҳмон Жумаев ҳамда Давлат Бобонов ўз вазн тоифасида биринчиликни қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида эса, биринчилик Ички ишлар вазирлиги жамоасига насиб этди. Мудофаа вазирлиги жамоаси — 2-ўринни эгаллади. Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан Давлат хавфсизлик хизмати терма жамоаси ўрин олди.

Мусобақа ғолиблари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1