Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" клуби кетма-кет иккинчи марта Англия чемпиони бўлди. Бу ҳақда "Olamsport" нашри маълум қилмоқда.
Чемпионлик учун кураш сўнгги дақиқаларгача давом этди. "Шаҳарликлар" меҳмонда "Брайтон" жамоасини йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, қаторасига иккинчи маротаба Англия чемпионига айланишди.