1

Билолбек Мирзараҳимов Хабаровскда шоҳсупага кўтарилди

СПОРТ 12.05.2019, 14:19
Билолбек Мирзараҳимов Хабаровскда шоҳсупага кўтарилди

Хабаровскда бокс бўйича Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир якунига етиб бормоқда.

Ҳозиргина -69 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган боксчимиз Билолбек Мирзараҳимов россиялик Иван Ступинга қарши финал жангини якунлади. Боксчимиз жанг давомида тўлиқ устунликка эришди. Учинчи раундга келиб кетма-кет ўтказиб юборилган зарбалар эвазига россиялик боксчи жароҳат олди ва жанг тўхтатилди. Якунда Билолбек ғалаба қозониб, мусобақа олтин медалига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -52 кг вазнли боксчимиз Аброржон Қодиров олтин медалга эга чиққанди.

Бироздан сўнг +91 кг вазн тоифасда яна бир юртдошимиз Лазизбек Муллажонов финал жангини ўтказади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1