1

​Олий ўқув юртларига кириш имтиёзини қўлга киритган гимнастикачилар маълум бўлди

СПОРТ 11.05.2019, 21:01
​Олий ўқув юртларига кириш имтиёзини қўлга киритган гимнастикачилар маълум бўлди

Тошкентда бадиий гимнастика ва трамполин бўйича олий ўқув юртига йўлланма берувчи чемпионатлар якунланди.

Бадиий гимнастика бўйича кўпкураш баҳсларида Диёра Бурҳонхўжаева (Тошкент) биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, мусобақада самарқандлик Мафтуна Қувондиқова ҳамда нукуслик Дилафруз Солиева шоҳсупага кўтарилди.

Алоҳида предметлар бўйича ўтган беллашувларнинг халқада машқ бажариш баҳсларида Д.Бурҳонхўжаева, коптокда Д.Ашурова, булавада Д.Солиева, тасмада М.Қувондиқова ғалаба қозонди.

Трамполин бўйича ўтган беллашувларда Бобур Аҳмадалиев, Диёра Сайфиддинова, синхрон йўналишида Махсуд Собиров ва Бунёд Йўлдошев тандеми ғалаба қозонди. Аёллар ўртасида эса Кимё Мамажонова ҳамда Зулфизар Ўлмасбоева жуфтлиги ғолиб бўлди.

Акробатика йўлакчасида сакрашда Машраб Назаралиев ва Сабина Худоева шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1