1

​Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб масжид

СИЁСАТ 11.05.2019, 11:43
​Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб масжид

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили февраль ойида бу ерга келиб, масжидни кенг ва кўркам қилиб қуриш бўйича топшириқлар берган эди.

Бугун 2 гектардан зиёд майдонда улкан мажмуа бунёд этилди. Аввалги лойиҳадаги айвон ўрни ҳам масжид биносига қўшилиб, янада кенгайтирилди. Мажмуадан, шунингдек, конференц-зал, ўқув хоналари, таҳорат хона, музей ва бошқалар жой олган. Йўл бўйидаги Сўгалли ота мақбараси таъмирланган. Бетон қолдиқлари чиқариб ташланиб, кўкаламзорлаштирилган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати расмий сайтида хабар қилинган.

Маълумки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлган. Турли диний-маърифий мавзуларда юздан зиёд китоблар ёзиб, ислом дини моҳиятини тўғри етказиш, одамларнинг билим ва маънавиятини оширишга катта ҳисса қўшган.

Президентимиз бу масжид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб бўлганини таъкидлади. Шайх ҳазратларининг илмий меросини ўрганиш, маърифат ва одоб-ахлоқ мавзуларида кўпроқ китоблар чоп этиш, жамиятимиздаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1