1

Улар Ватан учун жанг қилдилар: Уруш мавзусидаги энг яхши кинофильмлар (Фото)

ДУНЁ 09.05.2019, 21:54
Теглар: Фото
Улар Ватан учун жанг қилдилар: Уруш мавзусидаги энг яхши кинофильмлар (Фото)

Уруш мавзуси кинематографияда алоҳида хусусиятлари билан ажралиб туради, дея ёзмоқда Кinopoisk.ru нашри.

Қуйидаги уруш ҳақидаги энг яхши 5 кинофильмда нафақат уруш мавзуси, қолаверса, инсоннинг тирик қолишию ўзига ва Ватанига содиқ қолиши мавзулари тилга олинган.

1. “Виждон амри ила” (2016, Австралия, АҚШ)

Режиссёр: Мэл Гибсон

Бош ролларда: Эндрю Гарфилд, Сэм Уортингтон

Иккинчи жаҳон уруши пайтида Окинава учун кечган жангда медик Дезмонд Досс қўлига қурол олмасликка ва одам ўлдирмасликка қасам ичади. Шу тариқа у биронта ҳам ўқ отмай, уруш оловидан юзлаб одамларни елкасида кўтариб олиб чиқади.

2. “Дюнкерк” (2017, Буюк Британия, Нидерландия, Франция)

Режиссёр: Кристофер Нолан

Бош ролларда: Том Харди, Киллиан Мёрфи, Финн Уайтхед

Фильмда Дюнкерк операцияси давомида уч юз мингдан зиёд Британия аскарларининг ажал комидан олиб чиқиш ҳикоя қилинади. Кинолентада бош қаҳрамон бирор шахс эмас, балки вазият ва ваҳимадир.

3. “Оддий аскар Райанни қутқариш” (1998, АҚШ)

Режиссёр: Стивен Спилберг

Бош ролларда: Том Хэнкс, Том Сайзмор, Мэтт Деймон, Вин Дизель

Капитан Жон Миллерга оғир вазифа юкланади. У ўз отряди билан урушда уч ака-укалари ҳалок бўлган оддий аскар Райанни уйга қайтариши лозим. Аммо ўжар Райан ўз постини ташлаб кетмайди. Ана шунда капитан Миллер аскар Райаннинг оиласи бағрига қайтиши учун жонини беради.

4. “Ғазаб” (2014, АҚШ, Хитой, Буюк Британия)

Режиссёр: Дэвид Эйр

Бош ролларда: Брэд Питт, Логан Лерман, Шайа ЛаБаф

Душман қуршовида қолган танкчилар гуруҳи капитани Уордэддининг мақсади битта: нима қилиб бўлса-да, тирик қолиш ва ўз аскарларининг жонини омон сақлаш...

5. “Енгилмас” (2014, АҚШ)

Режиссёр: Анжелина Жоли

Бош ролларда: Жек О’Коннелл, Донал Глисон, Мияви

1936 йили Берлинда Олимпиада ўйинларида қатнашган енгил атлетикачи Луи Замперини Иккинчи жаҳон урушида японларга асирга тушади. Уни синдиришга кўп ва ҳўп уринишади. Аммо ўз виждонига содиқ қолган Замперинининг иродаси букилмайди. Орадан 50 йиллар вақт ўтиб, Замперини Японияга сафар қилади ва уруш даврида ўзига зулм қилганлар билан учрашиб, уларни кечиради.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1