Бугун, 9 май куни Фарғона шаҳри марказида жойлашган Хотира хиёбонида байрам тадбири бўлиб ўтди. Эрта тонгда бошланган байрам аввалида Иккинчи жаҳон уруши йиллардаги ва замонавий ҳарбий техникалар иштирокида ҳарбий парад ўтказилди.
Унда Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков, Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва вилоят ёшлари иштирок этди.
Тадбир давомида Лутфулло Бузруков Марғилон ва Фарғона шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашиб, уларни фашизм устидан қозонилган ғалабага 74 йил тўлгани муносабати билан қутлади. Президент ва қўмондонлик номидан совға-саломлар улашди.
Вилоят ёшлари томонидан уруш даврига оид ва реал вазиятга ўхшатилган саҳна кўринишлари эса кўпчиликнинг қалбини ларзага келтирди.
Шундан сўнг, 2000 йилда Сурхондарёнинг Сариосиё туманида содир бўлган жанговар ҳаракатларда мардларча ҳалок бўлган сержант Дилшод Асановнинг оиласи ҳолидан хабар олинди.
Юртимиз тинчлиги йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбийларимиз ҳеч қачон хотирамиздан ўчмаслиги, уларни мангу ёдда сақлашимиз таъкидланди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
25.04.2024, 07:33
Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...01.04.2024, 16:31
Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...21.02.2024, 17:28
Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...13.02.2024, 09:36
Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...