1

​Шавкат Мирзиёев аждодлар хотирасини ёд этди (фото)

СИЁСАТ 09.05.2019, 11:41
​Шавкат Мирзиёев аждодлар хотирасини ёд этди (фото)

Чоп этиш

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Хотира майдонига ташриф буюрди. Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мотамсаро она сиймосида урушинг барча дарду ташвишлари, мудҳиш оқибатлари мужассам. Чунки эл-юрт ҳимоячиларини вояга етказган ҳам, урушнинг азоб-уқубатларини энг кўп тортган ҳам муштипар оналардир.

Шукурки, бугун мамлакатимиз тинч-осойишта. Ўғил-қизлар соғ-саломат, ота-оналарнинг кўнглида ҳаловат. 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни бизни шу осуда ҳаётнинг қадрига етишга, барча халқлар билан дўст ва ҳамкор бўлиб, ёруғ келажак бунёд этишга даъват қилади.

Ушбу сана муносабати билан турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйди. Бу ерга келган ёшлар ота-боболари, бугунги ёруғ кунлар учун фидо бўлган инсонларни ёд этиб, тинчлик қадри ва аҳамияти ҳақида хулосалар чиқарди.

Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири Тошкент ботаника боғида бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1