1

Байрам тадбирлари давом этади: “Ҳумо арена”да ватанпарварлик фестивали ўтказиляпти (Фоторепортаж)

ЖАМИЯТ 07.05.2019, 16:49
Теглар: Фото
Байрам тадбирлари давом этади: “Ҳумо арена”да ватанпарварлик фестивали ўтказиляпти (Фоторепортаж)

Бугун, 7 май куни “Ҳумо арена” муз саройи ҳовлисидаги очиқ майдонда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Фестивалда сенатор, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Иқбол Мирзаалиев, Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши вакиллари иштирок этиб, фестиваль иштирокчиларини яқинлашиб келаётган байрам билан муборакбод этдилар. Фестивалга ташриф буюрган ҳамюртларимизга ўзбек ва жаҳон классик адабиёти намуналарига оид китоблар тарқатилди.

Шунингдек, фестиваль доирасида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда ҳарбий оркестрнинг чиқишлари намойиш этилди.Маҳобатли ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳа намойиши эса кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Фестиваль “Ҳумо арена” муз саройи ҳовлисидаги очиқ майдонда 9 май кунига қадар давом этади.

“Ватанпарварлик” фестивали Нукус шаҳри марказида ҳам ўтказилди.Тадбирда иштирок этган барча фуқароларга “Шараф ленталари” тарқатилди. Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри жамоаси ҳамда Сафарбарлик чақирув резерви батальони хизматчилари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1