1

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

СПОРТ 02.05.2019, 17:31
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

27-30 апрель кунлари пойтахтимизда замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мамлакат биринчилиги ўзида юртимизнинг турли вилоятларидан келган атлетларни жам қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра эркаклар ўртасида Юрий Галушка энг яхши натижани қайд этди. Аёллар тоифасида эса Арина Мирзабековага тенг келадигани топилмади.

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати.
Эркаклар:
1. Юрий Галушка
2. Мирсаид Содиқов
3. Абдуворис Муҳаммаджонов

Аёллар:
1. Арина Мирзабекова
2. Сабина Ҳакимова
3. Виолетта Зарали

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1