Жасур Умиров безорилиги учун 15 суткага қамалди

ШОУ-БИЗНЕС 27.04.2019, 10:11
Жасур Умиров безорилиги учун 15 суткага қамалди

Ўзбекистонлик қўшиқчи Жасур Умиров ўз танишига таҳдид қилгани учун суд қилинди ва унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Кун.уз манбаси маълумотига кўра кўра, Жасур Умиров 2018 йилнинг 18 ноябрь куни тунги соат 03:00ларда маст ҳолатда Ҳ.Қ.нинг хонадонига ўзининг «Каптива» русумли автомашинасида борган. Шахсий адовати бўлгани боис унинг дарвозасига бир неча марта автомашинасининг олди қисми билан урган. Дарвозага шикаст етказган, жабрланувчини ҳақоратлаган ва қўлидаги пичоқ билан қўрқитган.

«24 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор туман маъмурий суди томонидан 1986 йил Самарқанд вилоятида туғилган Жасур Умировга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси доирасида суд иши кўриб чиқилди», манба маълумотида.

Судда Жасур Умиров айбига тўлиқ иқрор бўлган - ростан ҳам ўзи билан олиб юрадиган пичоғи билан танишини қўрқитиб ҳақоратлаганини тан олган. Сабаб сифатида ўзи ёқтирган қизни унга турмушга беришмаётганини кўрсатган. Лекин қилган ишидан афсусдалигини билдириб, суддан енгиллик сўраган.

Суд эстрада юлдузи Жасур Умировни МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди. Унга 15 (ўн беш) суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1